Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ, Британия, Германия ва Франция Эронни қоралаб чиқишди
Фото: © Fotolia
АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Франция Эронда сунъий йўлдошли ракета учирилганини қоралаб чиқишди, деб хабар бермоқда РИА «Новости» мамлакатларнинг қўшма баёнотига асосланиб.
«Эрон Simorgh ракета-ташувчисини 27 июлда учириб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли резолюциясига тўғри келмайдиган фаолият олиб бораётганини яна бир карра кўрсатди. Биз бу ҳаракатларни қоралаймиз. Резолюция Эронни баллистик ракеталар билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлардан қочишга чақиради. Ракеталар шундай лойиҳалаштирилганки, улар ўзларида ядро қуролини олиб юриши мумкин», - дейилади баёнотда.
Шунингдек, унда айтилишича, космик ракета-ташувчилар баллистик ракеталарни лойиҳалаштириш билан узвий алоқадор бўлган технологияларни қўллайди.
Аввалроқ Эрон Simorgh ракета-ташувчисини учиргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:29
АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги ҳодисадан сўнг бир-бирига зарба берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026