Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюрмаса ҳам қийин: ҳайдовчи янги Ferrari автомобилидан харид қилгач бир соатда айрилди
Британиялик ҳайдовчи Ferrari машинасини харид қилганидан 1 соат ўтар-ўтмай, ундан айрилди. Спорткар йўлдан чиқиб кетиб, жиддий талофат кўргани сабабли ёниб кетган. Бу ҳақда South Yorkshire полициясининг Facebook саҳифасида маълум қилинган.
Автофалокат оқибатида машинанинг деярли бирорта яроқли жойи қолмаган. Кузови ва бошқа агрегатлари тўлиқ йўқ бўлган. Шунга қарамай, ҳайдовчи жабрланмаган.
Воқеа жойига етиб келган полициячилар машина моделини сўрашганида ҳайдовчи бир соат аввал Ferrari 430 Scuderia моделини харид қилганини айтган. Ҳозирда фалокат сабаблари ўрганилмоқда. Хабарларга кўра, ҳодиса вақтида йўл усти сирпанчиқ бўлган.


Мавзуга оид
23:07 / 20.05.2026
Британия радиостанцияси қирол Чарлз III вафоти ҳақида янглишиб эълон қилди
08:40 / 20.05.2026
АҚШдан кейин Британия ҳам Россия нефти бўйича лицензия берди
08:48 / 16.05.2026
Британия мудофаа бюджетига 20 млрд евродан ортиқ маблағ ажратмоқчи
09:14 / 09.05.2026