Путин давлатга хиёнат учун судланган икки аёлни афв этди
Россия президенти Владимир Путин давлатга хиёнат моддаси бўйича судланган Марина Жанжгава ва Анник Кесянни афв этди.
Сочида яшовчи Жанжгава ва Кесян 2008 йилда грузиялик танишларига темир йўл орқали ҳарбий техника ҳаракатланаётгани ҳақида смс-хабар жўнатганлари учун судланганлар. Жанжгавага 12 йиллик, Кесянга 8 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилганди.
“2015 йил 17 августда Краснодар ўлкаси суди томондан судланган, 1959 йилда туғилган Кесян Анник Ованесовна афв этилсин”, дейилган фармонда.
Иккинчи фармон 1958 йилда туғилган, 2014 йил 12 май куни Ростов-Доннинг Ленин туман суди томондан судланган Марина Жанжгаванинг афв этилишига тааллуқли.
Аввалроқ Путин шунга ўхшаш иш бўйича судланган Оксана Севастидини афв этганди. У 12 март куни озодликка чиққан. Кейинроқ аёлнинг адвокатлари жазо ҳукми бекор қилинишига уринишган, бироқ олий суд уни қонуний деб топган.
Мавзуга оид
17:53 / 23.11.2024
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33 / 23.11.2024
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21 / 23.11.2024
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024