Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб давлатлари Қатарга нисбатан талабларни кучда қолдирдилар
Қатар билан алоқаларни узган араб давлатлари – Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср агар ҳукумат террорчиликни қўллаб-қувватлашни бас қилса, у билан мулоқот қилишга тайёрликларини билдирдилар. Бу ҳақда Баҳрайн пойтахти Манамадаги матбуот анжуманда бу давлат ташқи ишлар вазири Холид бин Аҳмад Ал-Ҳалифа айтиб ўтган.
“Агар Қатар террорчиликни қўллаб-қувватлашни бас қилишини тасдиқласа, биз у билан мулоқот қилишга тайёрмиз,” деб айтган Ал-Ҳалифа.
Шу билан бирга шу араб давлатлари Қатар ҳукуматига билддирилган барча талабларни кучда қолдирадилар.
“Қатар унга араб давлатлари мурожаат қилган талаблар рўйхатидан 13 та пунктнинг барчасини бажариши лозим”, деб айтган вазир.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026