Light | 19:14 / 31.07.2017
27688
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг кекса оила узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди

Шимолий ирландиялик 13 нафар ака-ука ва опа-сингиллар ўз соғлиғи ва узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди. Уларнинг умумий ёши 1073 йилга тенг, деб ёзмоқда Daily Mail газетаси.

Донелли оиласи Гиннесснинг рекордлар китобига жорий йилда киритилди. Ака-укаларнинг энг каттаси 93 ёшда бўлса, энг кичиги – 72 га кирди.

Уларнинг сўзларига кўра, оталаридан уйқудан олдин “иссиқ ниманидир” истеъмол қилиш одати ўтган.

"Кечки соат 22:00лар атрофида сули ёрмаси, эрталабки соат 7 да бўладиган нонуштага ҳам шу маҳсулот. Сули, сут ва бироз олма шинниси", - дейди ака-укаларнинг кичиги Жо.

Нашрнинг таъкидлашича, сули бўтқаси қон босими, холестерин даражасини пасайтиради, юракни ҳимоя қилади ҳамда қандли диабетдан яхши профилактикадир.

Донелли оиласи аъзоларининг сўзларига кўра, улар бутун ҳаёти давомида фақатгина табиий маҳсулотларни истеъмол қилганлар: ўз боғларида етиштирилган мева ва сабзавотлар, уй тухумлари. Оилада нонни ҳам ўзлари ёпишган, спиртли ичимликни эса четлаб ўтишган.

Мавзуга оид