Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда талончилик қилган 2 шахс қўлга олинди, улардан бири аёл киши
2017 йилнинг 25 июль куни тахминан соат 13:30ларда Азизбек Аҳмедов ва Шоҳиста Абдураҳмонова ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида Бектемир тумани ҳудудида фуқаро Жўрабек Муҳаммедовнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган «Samsung» русумли уяли телефони ва пулларини эгаллаб олганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Мавзуга оид
23:15 / 14.03.2026
Автобус учун ажратилган бўлакларда бошқа машиналар юрмаслиги учун камералар ўрнатяпмиз — ҳоким ўринбосари
23:05 / 14.03.2026
Тошкентда 460 та бекат тадбиркорларга ижарага берилди – ҳокимият
09:08 / 14.03.2026
Лаҳор–Тошкент йўналишидаги илк юк рейси 17 тонна гўшт олиб келди
22:31 / 13.03.2026