Жаҳон | 12:13 / 01.08.2017
8852
2 дақиқада ўқилади

Куба: Венесуэлага қарши халқаро амалиёт бошланди

Куба ҳукуматининг фикрича, Венесуэлага нисбатан «яхши мувофиқлаштирилган халқаро амалиёт» бошланган. Бу ҳақда РИА «Новости» Куба ташқи сиёсат идораси баёнотига асосан хабар тарқатди.

«Куба Вашингтон томонидан Америка давлатлари ташкилоти бош котиби Луис Альмагронинг қўллаб-қувватлови билан яхши мувофиқлаштирилган халқаро амалиёт ишга туширилганини маълум қилади. Унинг мақсади – Венесуэла халқини жим ўтиришга мажбурлаш ва унинг хоҳишини тан олмаслик, уни ҳужумлар ҳамда иқтисодий санкциялар орқали бош эгишга ундашдир», - дея маълум қилишган ТИВдан.

Кубадан таъкидлашларича, уларга «бундай босқинчилик амалиёти жуда яхши танишдир».

Ташқи сиёсат идорасидан маълум қилишларича, фақатгина Венесуэла аҳолиси муаммоларни қандай бартараф этиш ва ўз келажагини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга. 

«Аралашиш, ноқонуний йиғилишлар, боливарлик руҳига хиёнатни тўхтатиш керак», - дея таъкидлаб ўтишган ТИВдан.

Аввалроқ Трамп Венесуэла президенти Николас Мадурони диктатор деб атаганди.

Мавзуга оид