Бухоро ИИБ ходимлари ИШИД сафига қўшилмоқчи бўлган шахснинг режаларига чек қўйдилар
Бухоро вилоят ҳудудида вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб ўтказилаётган кенг қамровли “Комплекс” тезкор профилактик тадбирлари давомида Когон тумани, Тун Ироқ ҚФЙ, Пераста қишлоғида рўйхатда туриб яшаган, 1982 йилда туғилган О.Муҳаммадиев 2011 йилдан бошлаб ишлаш мақсадида Россия Федерациясига бориб келаётганлиги, 2013 йил бошларидан диний амалларни бажаришни бошлаб, Москва шаҳри, Мажавский туманида жойлашган мусулмонлар масжидига намоз ўқиш мақсадида қатнай бошлагани маълум бўлди.
Онги ва дунёқараши тубдан бузилган Муҳаммадиев интернет тармоғидан жиҳод ва ҳижратга чорловчи маърузалар, тоғлардаги жангараларнинг ҳарбий тайёргарликлари акс эттирилган видеолавҳаларини кўриб, интернет орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ташкилотига аъзо бўлади.
Мазкур экстремистик ташкилотнинг дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган аъзолари томонидан бутун дунёда халифалик давлати қуриш, бошқа динларга сиғинувчи инсонларга ва улар яшайдиган мамлакатларга қарши жиҳод қилиш ҳақидаги ақидапарастликни тарғиб қилувчи маърузаларни эшитиб, уларни қўллаб қувватлаган Муҳаммадиев халқаро террористик ташкилотларнинг бирлашувидан ташкил топган “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” (ИШИД) халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилиш, махсус ўқувдан ўтиб қуролли гуруҳлар таркибида Сурия давлатига террорчилик ҳаракатларида иштирок этиш мақсадида Россия Федерациясидан Молдова ва Туркия давлатлари орқали Сурия давлати ҳудудига ўтиб, террорчилар сафига қўшилиб, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ташкилот фаолиятида иштирок этиш жиноятини содир қилганлиги аниқланади.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Муҳаммадиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2442-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
12:00 / 21.10.2024