Жамият | 16:50 / 02.08.2017
11300
2 дақиқада ўқилади

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасига қабул бошланди

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази «Бизнесни бошқариш магистри» («Master of Business Administration – MBA») мутахассислиги бўйича 2017/2018 ўқув йиллари учун магистратурага қабул тўғрисида эълон қилди.

Ўқиш кундузги шаклда икки йиллик магистратура таълим дастури бўйича контракт-тўлов асосида ташкил этилади. Битирувчиларга магистр даражаси ва давлат намунасидаги диплом берилади.

Таълим жаҳон андозалари бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурлар асосида олиб борилади ва тингловчилар ўқув-амалиётларни (стажировка) Ўзбекистон ҳамда хорижнинг етакчи компания ва корпорацияларида ўташади.  

Магистратурага олий маълумотли, олий таълим муассасасини битиргандан сўнг камида уч йиллик иш стажига эга 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг раҳбар ходимлари ҳамда мутахассислари тест синовлари йўли билан очиқ танлов асосида қабул қилинадилар.

Тест синовлари қуйидаги фанлардан ўтказилади: инглиз тили, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, иқтисодиёт назарияси.

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратураси тингловчилари учун ўқиш даврида улар эгаллаб турган иш ўринлари (лавозимлари) ва иш ҳақи сақлаб қолинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2017 йилнинг 17 июлидан
17 августгача.

Қабул комиссияси душанбадан жума кунигача соат 9.00 дан 17.00 гача ва шанба куни соат 9.00 дан 15.00 гача Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг қуйидаги манзили бўйича фаолият кўрсатади: Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси 25–уй.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон орқали олиш мумкин: (+99871) 239-03-05.

Веб сайт: www.cgc.uz

Мавзуга оид