Жамият | 08:48 / 02.08.2017
10574
2 дақиқада ўқилади

Миср қўлга олинган қозоғистонлик 6 нафар талабани депортация қилди

Фото: Қозоғистон ТИВ

Миср миллий хавфсизлик хизмати мамлакатдан олти нафар қозоғистонлик талабани депортация қилди. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Анвар Жайнаков хабар берди, деб маълум қилмоқда «Интерфакс».

«Ҳозиргина қозоғистонлик дипломатлар ҳамроҳлигида мамлакатимизнинг олти нафар фуқароси Қоҳирадаги аэропортга олиб келинди. Улар Қозоғистонга учиб келишади», - дея маълум қилди у.

Жайнаковнинг таъкидлашича, 1 август куни кечқурун Миср ҳукумати Қозоғистон элчихонаси билан боғланган ва қозоғистонликлар депортация қилинаётгани ҳақида хабар берган.

«Шундан сўнг Қозоғистон консули аэропортга тегишли жараёнларни ташкиллаштириш учун борди ва қозоғистонлик фуқаролар билан учрашди. Уларнинг аҳволи яхши. Яқин орада Қозоғистонда бўлишади», - дея қайд этди дипломат.

Шу билан бирга, Жайнаковнинг таъкидлашича, «Мисрда олти нафар қозоғистонлик нега қўлга олингани ошкор этилмаяпти».

Қоҳирадаги тил курсларининг тингловчилари бўлган олти нафар қозоғистонлик талаба 20 июлдан бошлаб алоқага чиқмай қўйган. Кейинчалик маълум бўлишича, уларнинг бари Миср хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган ва ушбу давлат ҳудудида сақланган.

1 август куни Қозоғистон ТИВ ушбу ҳолат туфайли Миср ташқи сиёсат идорасига протест юборди.

Мавзуга оид