Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев эстрада вакилларини жиддий танқид қилди
2017 йилнинг 3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда маданият, санъат, адабиёт ва ОАВдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳамда келгусидаги вазифалар кўриб чиқилди. Йиғилишда барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда қатор идора, ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.
Видеоселектор йиғилишида иштирок этган Кун.uz мухбирининг маълум қилишича, унда эстрада санъати ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган. Эстрада хонандалари ўз устида ишламай қўйгани айтилган. Маданият соҳасида унвонларни қайта кўриб чиқиш бошланаётгани маълум қилинди.
“Таваккал Қодиров 25 йил халқнинг хизматини қилиб, сўнг Халқ артисти унвонини олган. Ҳозиргилар уч йилда, халқнинг хизматини қилиб улгурмасдан унвон олмоқда”, - деган давлат раҳбари.
Бундан ташқари, санъаткорлар одоби, кийиниши, ўзини тутиши билан барчага ўрнак бўлиши керак экани айтилди. Ҳозирги мусиқий клиплар жиддий танқид қилинди.
“Ўзбекистонда адабиёт ва санъат бизнесга айланмаслиги керак, лекин санъаткорлар ҳам ўз касбини хор қилмасдан, ўз устида ишлаши керак”, - деган Мирзиёев.
Мавзуга оид
18:09 / 31.05.2026
Самарқандда Глобал экологик фонд Кенгашининг 71-йиғилиши бошланди
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025