Жаҳон | 08:26 / 03.08.2017
4339
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла ТИВ раҳбари ёзнинг ўзида иккинчи марта ўзгарди

Венесуэла президенти Николас Мадуро жорий йилнинг ёзида мамлакат ташқи ишлар вазирлигига иккинчи маротаба янги раҳбар тайинлади, деб хабар бермоқда El Nacional.

Яқинда ушбу лавозимга тайинланган Самуэль Монкада ўрнини эндиликда Хорхе Арреаса эгаллайди.

Монкада 2017 йилнинг июнида миллий таъсис йиғилишига номзод бўлган Делси Родригес ўрнига Венесуэла ташқи ишлар вазири бўлганди.

Хорхе Арреаса эса бундан аввал тоғ-кон саноатининг экологик ривожланиш бўйича вазир лавозимини эгаллаган. Шунингдек, Арреаса ўз фаолияти давомида вице-президент, Венесуэла таълим вазири ва илм-фан вазири сифатида ҳам ишлаган.

Аввалроқ Куба Венесуэлага қарши халқаро амалиёт бошланганини маълум қилганди.

Мавзуга оид