Жамият | 15:47 / 04.08.2017
2798
1 дақиқада ўқилади

Испанияда автобус иштирокидаги ЙТҲдан сўнг 24 киши шифохонага олиб кетилди

Фото: La Voz del Tajo

Испаниянинг Вальдепеньяс шаҳрида 25 кишини олиб кетаётган автобус тўнтарилиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқда.

Автофалокат маҳаллий вақт билан тунги соат 3:00лар атрофида юз берган. Автобусда 16-57 ёшлар оралиғидаги йўловчилар бўлган.

24 киши шифохоналарга олиб кетилди. Таъкидланишича, айни дамда 20 кишига уйга жавоб берилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид