Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда маҳалла маъмурияти ва профилактика инспекторлари учун коллеж биносида алоҳида хизмат хоналари ташкил этилди
Андижон шаҳридаги Иқтисодиёт коллежи биносида “Сарвонтепа” маҳалласи маъмурияти ҳамда ҳудуд профилактика инспектори учун хизмат хоналари берилди.
Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тез фурсатларда таълим муассасасида ҳар икки тузилма учун барча қулайликларга эга бўлган маскан ташкил қилди.
Хизмат хоналарининг очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда жамоатчилик вакиллари, маҳалла нуронийлари иштирок этдилар.



- Ёшлар тарбияси жамиятимизнинг энг долзарб вазифаларидан бири,- дейди Сарвонтепа маҳалласи оқсоқоли Хамидулло Атаханов. – Ҳудудлардаги таълим муассасалари қошида маҳалла ҳамда ички ишлар ходимлари билан ёшларимиз тарбияси, ўқиш сифати, давоматини яхшилаш учун ҳамкорликда иш олиб бориш учун қулай шароит яратилмоқда.



Тадбир иштирокчилар иш олиб бориш учун масканда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.



Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
08:01 / 12.03.2026
Тошкент ва Андижонда йирик миқдордаги тақиқланган моддалар ушланди
17:32 / 03.03.2026
Андижонда таълим мансабдорлари қимор ўйнаётганда ушланган
12:53 / 24.02.2026
Андижон вилоятида инфратузилма лойиҳалари молиялаштирилиши кучайтирилади
09:42 / 14.02.2026