Жаҳон | 17:50 / 05.08.2017
5759
1 дақиқада ўқилади

Европаликларнинг фақатгина 40 фоизи ЕИга ижобий муносабатда

Европаликларнинг фақатгина 40 фоизи Евроиттифоқни 28 давлатнинг сиёсий ва иқтисодий бирлашмаси сифатида ижобий баҳолайди. Бу ҳақда Еврокомиссия матбуот хизмати Европа жамоатчилик фикрини ўрганиш агентлиги Eurobarometer тадқиқотига асосан хабар бермоқда.

Еврокомиссиянинг таъкидлашича, бу кўрсаткич 2016 йил билан солиштирганда ошган. "Европаликларнинг 40 фоизи ЕИ ҳақида ижобий фикрга эга, бу 2016 йилнинг кузидан 5 фоизга кўп", - дейилади баёнотда.

Евроиттифоққа нисбатан асосан Франция (40 фоиз), Дания (42 фоиз) ва Люксембург (57 фоиз) аҳолиси кўпроқ ижобий кайфиятга эга. Шунингдек, Еврокомиссиянинг таъкидлашича, европаликларнинг 56 фоизи – айниқса французлар, данияликлар ва португаллар – ЕИ келажагига ижобий фикрда.

Айни дамда бирлашма раҳбарияти ЕИнинг 42 фоиз аҳолисида ишонч уйғотади, 2015 ва 2016 йилларда бу кўрсаткич мос равишда - 32 ҳамда 36 фоизни ташкил қилган. Европаликларнинг 68 фоизи эса ўзини ЕИ фуқаролари, деб қабул қилади.

Мавзуга оид