Спорт | 21:48 / 05.08.2017
12384
2 дақиқада ўқилади

Олий лига. «Динамо» ўз уйида йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон чемпионатининг 16-тур доирасидаги учрашувлардан бирида Самарқанднинг «Динамо»  клуби «Металлург»ни қабул қилиб, йирик хисобда муваффақиятсизликка учради.

Биринчи бўлимнинг 16-дақиқасида Темур Жўраев Ҳикмат Ҳошимов томонидан амалга оширилган пенальтини қайтарган бўлса, 22-дақиқада Мурод Тошматов ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун ҳар қанча интилишмасин, рақиб жамоа қарши ҳужумларда икки марта гол уриб, йирик ҳисобда зафар қучди. Якуний ҳисоб 0:3, меҳмонлар фойдасига.

Ушбу ғалабадан кейин «Металлург» ҳисобидаги очколар сони 23тага етди ва жамоа 7-ўринга кўтарилиб олди. Бекободликлар совринли ўринлардан уч очкога ортда бормоқда. «Динамо» эса 19 очко билан 12 ўринда қолди.

Олий лига, 16-тур

«Динамо» – «Металлург» 0:3 (0:1)

Голлар: Мурод Тошматов (22), Зоҳид Абдуллаев (64, 80). 
Ноаниқ пенальти: Ҳикмат Ҳошимов (16, Металлург)

«Динамо»: Темур Жўраев, Миркомил Локаев, Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов (Ориф Мамажонов, 46), Раду Рогак, Шохруҳ Холматов, Алексей Николаев (Амиржон Сафаров, 46), Саиджамол Давлатжонов, Аднан Ораховац, Фарҳод Тожиев (Абдумалик Абдуллаев, 53), Муҳаммад Исаев.
«Металлург»: Зафар Сафоев, Аброр Ҳусинов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов, Жавоҳир Эсонқулов (Ислом Исоқжонов, 15), Муроджон Тошматов (Санжар Қодирқулов, 75), Зоҳид Абдуллаев (Муҳаммаджон Султонов, 81), Мирғиёс Сулаймонов, Алишер Зиёвутдинов, Жаҳонгир Абдумўминов.

Мавзуга оид