14-21 март кунлари Хоразм вилояти, Хива шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Унда барча вилоятлардан келган 200 дан ортиқ атлетлар ўзаро куч синашдилар.
Мусобақа юқори савиядаги, маҳоратли спортчиларни жамлади. Жумладан, унда Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ғолиби ва совриндори Адҳамжон Эргашев, жаҳон чемпиони Достон Ёқубов, ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Тоштемиров, жаҳон чемпионати совриндори Сарвар Зафаржонов, ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Турсуной Жабборова, жаҳон ва Олимпиада чемпиони ва рекордчиси Руслан Нуриддинов, жаҳон чемпионати ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиби Акбар Жўраев иштирок этди.
Ўсмирлар ўртасидаги мусобақа мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Хоразмликлар 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Андижон вилояти (4-1-2) иккинчи, Бухоро вилояти (3-2-0) учинчи поғонани эгаллади.
Катталар ўртасидаги мусобақада ҳам мезбонларнинг қўли баланд келди. Улар 5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Тошкент вилояти (5-1-0) иккинчи, Бухоро вилояти (2-3-1) учинчи поғонани эгаллади.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати
Хива, 19–21 март, 2022 йил
Катталар мусобақаси
Аёллар, 45 кг вазн тоифаси
1. Қаллибекова Амангул (ҚҚР 48+57) – 105 кг
2. Узақбергенова Зухра (ҚҚР 48+54) – 102 кг
3. Ботирова Жасмина (Қашқадарё 46+55) - 101 кг
Аёллар, 49 кг
1. Отажонова Зуҳра (Хоразм 65+85) – 150 кг
2. Худойқулова Зиёда (Қашқадарё 67+74) – 143 кг
3. Мўминова Имона (Андижон 59+76) – 135 кг
Аёллар, 55 кг
1. Панфилова Жамила (Тошкент вил. 87+102) – 189 кг
2. Ҳожиева Озода (Навоий 76+94) – 170 кг
3. Матёқубова Меҳринисо (Хоразм 65+80) – 145 кг
Аёллар, 59 кг
1. Абдуллаева Нигора (Бухоро 83+105) – 189 кг
2. Кўпайсинова Ситора (Бухоро 74+90) – 164 кг















