Футзал. Мавсум якунланди, ғолиб ва совриндорлар тақдирланди
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида мавсум якунига етди.

Фото: Tribuna.uz
11 июн куни Юнусобод спорт мажмуасида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди. Марказий ўйинда муддатидан аввал 1-ўрин масаласини ҳал қилган ВМВ клуби ўтган мавсум чемпиони «Жиззах Кентекс» дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди.
Беллашувдан сўнг ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди — ВМВ жамоасига олтин медаллар топширилди. ОКМК кумуш, «Жиззах Кентекс» бронза медалларига сазовор бўлди.
Индивидуал мукофот соҳиблари ҳам аниқланди. Чемпион жамоадан Музаффар Аҳаджонов мавсумнинг энг яхши футзалчиси, Нодир Элибоев эса энг яхши мураббий деб топилди. ОКМК ҳужумчиси Абдулла Солиҳов 51та гол билан тўпурарга айланди.
Қуйида сўнгги турнинг марказий баҳси ва тақдирлаш маросимидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.
Суратлар муаллифи — Ҳасан Юсупов
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00 / 17.06.2025
-
"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKA SR ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
Ўзбекистон | 09:42
-
Чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди
Жамият | 09:24
-
“Айбсиз бўлса, нега яшириниб юрибди?” – Фарғона вилояти ИИБ ресторанга уюштирилган “маска-шоу”га изоҳ берди
Жамият | 09:14
Мавзуга оид

21:52 / 20.09.2024
Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Коста-Рикага ҳам мағлуб бўлиб, турнирни гуруҳ босқичида якунлади

22:01 / 17.09.2024
Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Парагвай билан ўйинда мағлубиятга учради

22:06 / 14.09.2024
Футзал. Ўзбекистон жаҳон чемпионатини жанговар дуранг билан бошлади

15:59 / 26.07.2024