Тошкентлик ҳайдовчи аэропортдан «Бунёдкор» метросигача 50 долларга «силжиган»
Тошкентда йўловчини аэропортдан Чилонзоргача олиб келиш эвазига алдов йўли билан 3300 рубль олган киши ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.
«20 июнь куни тахминан соат 14:00 ларда Низомов Нуриддин Камолович фуқаро Умиров Ҳожиакбар Ҳамидуллаевичнинг ишончига кириб, унга 100 рубль эвазига ўзининг Nexia русумли автомашинасида аэропортдан Чилонзор туманида жойлашган «Бунёдкор» метро бекатига олиб бориб қўйишни ваъда қилиб, айтилган манзилга келганидан сўнг Умаровга ҳар бир босиб ўтилган километр учун 100 рублдан тўланишини тушунтириб, алдов йўли билан ундан 3300 рубль қўлга киритган», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
07:37
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
00:08 / 20.10.2024
Янги Зеландия аэропортида йўловчилар ва уларни кузатгани чиққанларга 3 дақиқадан ортиқ қучоқлашиш тақиқланди
12:14 / 11.10.2024
“Яна нечта бола йўлларда ўлиши керак?” – кўпайган авариялар ҳақида катта суҳбат
12:10 / 10.10.2024