Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Фаластин халқини қўллаб-қувватлашни давом эттиради
Фаластин ислом ҳаракати (ХАМАС) делегацияси Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ХАМАС баёнотида маълум қилинди.
Теҳронда ўтган учрашув чоғида томонлар Фаластин ва Ал-Ақсо масжиди учун умумий душманга қарши курашда ҳамкорлик йўлларини муҳокама қилишган.
"Эрон Фаластин муаммосидаги фикрини ўзгартирмаган. Теҳрон ХАМАС ва Фаластиннинг бошқа гуруҳлари билан алоқаларни қўллаб-қувватлайди ҳамда Фаластин халқига кўмак беришда давом этади", деб айтган Зариф учрашув вақтида.
Унинг айтишича, Эрон Фаластин ва ислом олами бирдамлигини қўллаб-қувватлаш учун барча келишмовчиликларни унутишга тайёр.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026