Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Тоғли-Қорабоғ масаласига амалий жиҳатдан аралашиш арафасида турибди
Эрон Тоғли-Қорабоғ атрофида ривожланаётган зиддиятларнинг ҳал этилиши тарафдоридир ҳамда Озарбойжон ҳамда Арманистон томонларини мулоқотга киришишга ундамоқда. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Баҳром Қосимий ўтказилган брифинг доирасида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, Эроннинг бу чақируви эътиборсиз қолиши мумкин эди, шунинг минтақадаги инқирозни тугатиш учун учинчи томон аралашуви масалага ойдинлик киритади. Гап расмий Ереван кўп йиллардан умид қилиб келаётган тинчликпарвар кучларнинг ҳудудга киритилиши бўлиши мумкин. Сўнгги пайтда Арманистонинг ғарб ҳарбий иттифоқчилари яқинлашуви инқироз масаласига Эрон давлати расман аралашувига олиб келди. Агар гап учинчи томоннинг ҳарбий аралашуви ҳақида бўлса, ресурслари чекланган Арманистон бу ҳолатда ютиб чиқиши мумкин.
Бундан ташқари, Эрон вакили мамлакат шимолида истиқомат қилувчи, этник озарларнинг хавфсизлигини таъминлаш улар учун муҳим омил эканини билдириб ўтди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
08:27 / 04.06.2026
Эрон билан уруш Конгрессда ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
21:07 / 02.06.2026