Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда тажовузкор маймунлар билан курашга армия жалб қилинди
Индонезия ҳукумати тажовузкор маймунларга қарши қуролли кампания бошлаб юборди. Узун думли макакалар яқин вақтдан бери Ява оролидаги Бойолали тумани аҳолисига тинчлик бермай қўйди. Улар кексалар ва болаларга ҳужум қилмоқдалар ва маҳаллий ночор оилалардан егуликлар ўғирламоқдалар.
Ҳукумат маймунларнинг оммавий ҳужумини тўхтатиш учун полиция ва ҳарбийларни жалб қилишга қарор қилди.
"Маймунлар уйлар олдида 2 ой аввал пайдо бўла бошладилар. Биз улардан бирини отиб ташлаганимизда, қолганлари қочиб кетганди. Ҳозир улар яна қайтдилар", деб айтган маҳаллий полиция бошлиғи Овена Андхи.
Унинг айтишича, тажовузкор маймунлардан кўпроқ эски уйларда ёлғиз яшовчилар азият чекмоқдалар. Бундай одамларнинг уларга ёрдам берадиган на дўстлари ва на қўшнилари бор.
Охирги вақтда макакалар тажовузидан 11 киши жабрланган. Табиат ҳимоячиларининг айтишича, маймунлар ҳосил камлиги ва ўрмонлар чопиб ташланаётгани сабабли борган сари кўпроқ қишлоқларда пайдо бўла бошлаганлар.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
08:22 / 25.06.2026
Дунё армияларида аёллар улуши: кутилмаган етакчилар кимлар?
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
21:06 / 25.05.2026