Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда ИШИД ва «Толибон» жангарилари бирлашиб, 50дан ортиқ кишини қатл қилди
ИШИД ва «Толибон» террорчилик ташкилотлари жангарилари Афғонистон шимолидаги Сари-Пул вилоятида 50 дан ортиқ кишини ўлдирди. Бу ҳақда Синьхуа маҳаллий вилоят ҳукумати вакилига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ИШИД жангарилари «Толибон» гуруҳидаги экстремистлар билан бирлашган ва Сайёд туманидаги Мирза Оланг қишлоғига ҳужум қилган.
«Улар ушбу туманни эгаллаб олгандан сўнг, қишлоқ аҳолисини маҳаллий қаршилик кўрсатувчи кучлар вакиллари билан бирга қўрқоқларча ва ажратиб ўтирмасдан ўлдиришди», - деган суҳбатдош.
Агентликнинг аниқлик киритишича, қурбонлар орасида маҳаллий аҳолининг 20 нафар вакили, аёллар ва болалар бор.
Аввалроқ «Толибон» жангарилари Афғонистон жанубидаги тўғонни портлатиб юборишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026