Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёл чивин чақишидан сўнг комага тушди ва ҳар икки оёғи ҳамда бир қўлидан айрилди
Фото: Akyüz
Германиянинг Кёльн шаҳрида истиқомат қилувчи Соне Куйас исмли аёлнинг чап қўли ва ҳар икки оёғи чивин чақиши туфайли кесиб ташланди, деб хабар бермоқда Kolner Express.
Куйаснинг айтишича, ҳашаротнинг чақишидан сўнг ўзини ёмон ҳис эта бошлаган.
«Мен дарров шиш пайдо бўлганини сездим. Шундан сўнг қалтироқ бошланди, бошим айланди ва танам зирқираб оғришни бошлади. Менинг ҳамкасбим «тез ёрдам» чақирди», - дея айтиб ўтди аёл.
Таҳлиллардан сўнг аёлга уйга кетишга жавоб беришди, бироқ унинг аҳволи ёмонлашишда давом этган. Турмуш ўртоғи уни шифохонага, интенсив терапия бўлимига олиб келди. У ерда Куйас комага тушган ва бир ҳафтадан сўнг ўзига келган. Бу вақтда эса унинг чап қўли ва ҳар икки оёғи қорайиб кетганди. Улар кесиб ташланди. Нашрнинг таъкидлашича, чивин, афтидан, стрептококк қўзғатадиган инфекцияни олиб юрган, ҳамда чақишдан сўнг аёлнинг қони заҳарланган.
Аввалроқ чивин парвози секинлаштириб намойиш қилинганди.
Мавзуга оид
09:26 / 07.05.2026
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
07:38 / 06.05.2026
Ўзбекистонликлар Германияга 3 минг евролик ишларга таклиф қилинди
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
18:52 / 21.04.2026