Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқондан Андижонга электропоезд қатнови йўлга қўйилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида аҳолига транспорт хизматида қулайлик яратиш масаласи кўтарилган эди. Фуқароларнинг мурожаатини ўрганиб чиққан давлат раҳбари Қўқондан Андижон шаҳригача электропоезд қатновини йўлга қўйиш масаласи бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.
Кун.uz мухбирининг хабар беришича, бугун, 8 август куни Қўқондан Андижонга Марғилон орқали электропоезд қатнови йўлга тушди. Электропоезд 7 та вагондан иборат бўлиб, барчаси кондиционерлар билан жиҳозланган. Ҳар бир вагонда ўзининг махсус кузатувчиси бор.


Электропоезд қатновини йўлга қўйилишига бағишланган махсус тадбирда маълум қилинишича, Президент топшириғи асосида жуда қисқа муддат ичида Қўқон шаҳридан Андижон шаҳригача электропоезд қатновини йўлга қўйиш бўйича дастур тузилди ва у амалга оширилди. Бу жараёнда йўллар мустаҳкамланди, электр таъминоти масаласи ҳал қилинди. Қўқонда ўртада қатнайдиган поезднинг вагонлари янги электровоз тизимига ўтказилди.
Қайд этилишича, биринчи синов муддатида қатнайдиган поездлар енгил автомобилга нисбатан 40 дақиқа олдин манзилга етиб бормоқда. Поезд ўз йўлида Бағдод, Олтиариқ, Марғилон, Қува ва Асака шаҳарларида ҳам тўхтаб ўтади.




Мавзуга оид
20:20 / 01.05.2026
Ўзбекистон Чехиядан 10 та электропоезд сотиб олади
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
18:50 / 30.04.2026
Тошкент – Хива йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади
17:00 / 28.04.2026