Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон АҚШ ҳудудидаги ҳарбий базаларга исталган дронларни уриб туширишга рухсат берди
АҚШ мудофаа вазирлиги мамлакат ҳудудидаги исталган дронни уриб туширишга рухсат берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Вазирлик хабарида айтилишича, АҚШдаги 130 та ҳарбий база "парвозлар хавфсизлигига хавф солиши ёки бошқа бирор хавф туғдириши мумкин бўлган" исталган дронни уриб тушириш ҳуқуқини олган.
Пентагон матбуот котиби Жефф Дэвиснинг журналистларга айтишича, буйруққа биноан ҳам хусусий, ҳам тижорий дронлар уриб туширилиши мумкин.
Унинг таъкидлашича, дронлар сонининг ошиши уларнинг фуқаролар хавфсизлигига таҳдид қилиши борасида хавотирлар ошишига олиб келди.
Апрелда дронларнинг АҚШ базалари устидан парвози тақиқлаб қўйилганди.
АҚШ Федерал авиация маъмурияти маълумотларига кўра, 2016 йил охирида мамлакатда 42 мингтага яқин дрон бўлган. Тахмин қилинишича, 5 йилдан кейин бу рақам 1,6 млн гача етади.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026