Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:32 / 08.08.2017
6349
1 дақиқада ўқилади
Покистонда юк машинаси трансформаторга урилиши оқибатида 34 киши жабр кўрди
Фото: Bloomberg
Покистоннинг Лахор шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида 34 киши жабр кўрди. Воқеа 7 август кечки вақт шаҳарнинг Исломпур туманида юз берган.
РИА “Новости” ахборот агентлигининг хабар қилишича, юк машинаси трансформатор будкасига урилиши оқибатида портлаш юз берган. Оқибатда яқин орада жойлашган автомобилларга шикаст етган ҳамда бино томи қулаб тушган.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, машинада портловчи модда бўлган. Полиция ҳозирча юз берган воқеани теракт деб таснифламаяпти. Тергов олиб борилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш