Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ҳаво йўлларида «кийиниш одоби» жорий этилди
Саудия Арабистонига қўнувчи самолётлардаги йўловчилар учун жорий қилинган «кийиниш одоби» кўпчиликни таажжубга солмайди, негаки, бу мамлакатдаги сунний ақидаларига асосан бошқарилади. Шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилаётган бу янгилик танқидга ҳам учраб турибди.
Яқин Шарқ минтақасидаги энг бой халқларнинг бири ҳисобланган араблар йўловчилардан «бошқаларга ноқулайлик туғдирмайдиган ва камситмайдиган» равишда кийинишни сўрамоқда.
«Аёллар жуда тор ёки шаффоф кийимларни кийиш, қўл ва оёқлари очиқ ҳолда кийиниш мумкин эмас. Эркаклар ҳам оёқлари очиқ ҳолда калта кийимлар кийиши ман этилади», - дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар бу ўзгаришни ижобий қабул қилган, аммо хорижлик сайёҳлар учун Саудияга ташриф буюриш мушкул вазифасига айланиб қолишини алоҳида таъкидлашмоқда.
«Демак, аэропортда янги кийим сотиб олиш ёки парвозни бекор қилиш керак экан», - дейди улардан бири.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026