Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия шаҳзодаси Мисрдаги меҳмонхоналарга юзлаб миллионлар инвестиция қилади
Саудия шаҳзодаси Ал-Валид ибн Талол Ол Сауд ва Мисрнинг девелопери Talaat Moustafa Group Мисрдаги меҳмонхоналар лойиҳаларига 800 млн доллар киритади.
Бу Мисрда катта кўламли иқтисодий ислоҳотлар бошлангандан бери хорижий нақд валютасининг энг йирик қуйилишларидан бири бўлади.
Жумладан, шаҳзоданинг Kingdom Holding Co. компанияси ва TMG Шарм-ал-Шайхдаги Four Seasons курортини кенгайтирмоқчи ҳамда Ал-Аламайн ва Қоҳира яқинида 2 та меҳмонхона қурмоқчи. Бу ҳақда Мисрнинг инвестициялар ва халқаро кооперация вазирлиги маълум қилди.
Сайёҳликни ривожлантириш Мисрни иқтисодий тиклаш дастурининг энг муҳим элементларидан бири ҳисобланади.
Аввалроқ Саудия Арабистони ўлчами Бельгиядан каттароқ бўладиган сайёҳлик мажмуаси қуриши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026