Жаҳон | 15:15 / 08.08.2017
6677
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон мудофаа вазирлиги қўшинлар мамлакат шимолига ўтказилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Тожикистон мудофаа вазирлиги ҳарбийлар ва техника республика жанубидан шимолига ўтказилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда News.tj хабар берди. 

Мамлакат мудофаа вазирлиги режаларига кўра, мамлакат шимолида августнинг иккинчи қисмига Сўғд ҳарбий гарнизонининг кенг кўламли машқлари режалаштирилган бўлиб, унда ҳудудий мудофаа масалалари, миллий армиядаги захира малакасини ошириш бўйича иш олиб борилади, дея хабар берган нашрга мудофаа маҳкамаси матбуот котиби полковник Фаридун Маҳмадализода.

«Бироқ бу машқлар фақатгина Сўғд вилояти гарнизони учун. Машқларни ўтказиш учун Сўғдга қўшимча куч ва техникани юборишга эҳтиёж йўқ», - дея хулоса қилган Маҳмадализода.

Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, машқлар давомида Сўғд гарнизони қўшинлари ва куч тузилмаларининг вилоятга кириб келган террорчилар гуруҳини йўқ қилиш бўйича ўзаро ҳаракатлари масаласи ҳам кўриб чиқилади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид