Спорт | 14:15 / 09.08.2017
19372
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед»нинг «Реал»дан мағлубияти сабаби. Моуриньо талқини

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Суперкубоги учун «Реал»га қарши кечган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин Жанлуки Рокки бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишига норозилик билдирди. У ҳакамлар мадридликларнинг биринчи голи офсайддан урилган бўлсада ҳисобга олинганига эътибор қаратган.

«Биз 1:2 ҳисобида ютқаздик, кичик ҳисобда. Голларнинг бири эса офсайд ҳолатида урилганди. Агар видеотакрор тизими бўлганида ўйинда ҳисоб тенг бўларди - 1:1.

Бу ҳолда ўйинда қўшимча бўлимлар бўларди.

Улар биринчи бўлим ўрталаригача ўйинда устунлик кўрсатишди. Иккинчи бўлимда эса биз яхшироқ ўйнадик.

Биз фантастик футболчиларга эгамиз. Мақсадга деярли етаётгандик. Аммо Криштиану Роналду майдонга вақтни ўлдириш учун чиқиб келди. Ҳакамлар эса унга ҳурмат бажо келтириб, у қачон истаса жарима зарбаси белгилаб бераверди», – дея Моуриньонинг сўзларини келтирган BBC.

Мавзуга оид