Жиноятчи ўғрилик содир этаётган жойида қўлга олинди
2017 йилнинг 4 август куни тахминан соат 19:30 ларда Исломбек Мақсудхўжаев ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Чилонзор туманида жойлашган автотураргоҳда бўла туриб, шу ерда фуқаро Бекзод Икромовга (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли “Ласетти” русумли автомашина эшигини отвёртка ёрдамида очиб, ундан ўғирлик содир этмоқчи бўлган вақтида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 1-қисми (ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024
Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқитувчи «гап қайтаргани» учун ўқувчини урди
19:10 / 13.09.2024