Ассанж Google'дан ҳайдалган мутахассисга иш таклиф қилди
Жулиан Ассанж Google’дан аёллар IT соҳада муваффақиятга эриша олмаслигини айтгани сабаб ишдан бўшатилган Жеймс Дейморга WikiLeaks’да иш таклиф қилди. Бу ҳақда Ассанж твиттердаги саҳифасида ёзган.
Деймор ҳамкасбларига 10 бетдан иборат хат юбориб, унда жинсий жиҳатдан нотенгликка эътибор қаратмоқчи бўлган. Унинг сўзларига кўра, жамоада жинс бўйича ажратиш эркак ва аёллар ўртасидаги биологик фарқ ҳисобидан пайдо бўлган, Google эса, IT-соҳада аёллар ҳуқуқларини тенглаштиришга уриниб, бу фарқни янада кучайтирмоқда ва можароларни келтириб чиқармоқда.
Орадан бир қанча вақт ўтгач эса, Жеймс Деймор Google’дан эркаклар технологик соҳага биологик жиҳатдан аёлларга қараганда кўпроқ мойил бўлиши ҳақида маълум қилгани туфайли ишдан бўшатилгани тўғрисида маълумот пайдо бўлди. Ассанж мутахассисни қўллаб-қувватлашга қарор қилди ҳамда унга “қўрқоқлар учун цензура” сўзлари билан иш таклиф этди.
Аввалроқ 60дан ортиқ аёл Google’ни судга бермоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:40 / 16.10.2024
РФ элитаси ўзи ҳақидаги маълумотларни ўчириш учун Googleʼдан фойдаланяпти
21:40 / 15.10.2024
Google СИ марказлари учун ядровий реакторлардан фойдаланишни бошлайди
21:56 / 13.10.2024
Google битта тугмани босиш орқали ҳар қандай ҳужжатни подкастга айлантирадиган хизматни ишга туширди
17:00 / 09.10.2024