21:07 / 10.08.2017
7235

Германия автомобиль бошқармаси Ford машиналарини текширишга қарор қилди

Фото:СС0 Public Domain

Германия федерал автомобиль бошқармаси (KBA) Ford автомобилсозлик компаниясини автомобилларида зарарли моддалар чиқарилиши кўрсаткичларини пасайтирувчи тақиқланган қурилма борлигига текширмоқда.

Wirtschaftswoche нашри маълумотларига кўра, Германия транспорт вазирлиги KBA’га Ford Mondeo моделини тақиқланган қурилма борлигига текширишни буюрган. Таъкидланишича, текширув бошлаб юборилган.

Ўз навбатида, Ford’нинг Германиядаги дидектори Гуннар Херрманн нашрга “дизель моделларда чиқинди газларни қайта ишлаш учун ноқонуний қурилма ишлатилмаслигини” айтган.

2015 йил сентябрда Германиянинг Volkswagen автоконцерни АҚШ ҳукумати уни зарарли моддаларни ташқарига чиқаришдаги синовлар натижаларини сохталаштиришда айблагандан кейин можаро марказида қолганди. “Дизельгейт” деб ном олган бу можаро 11 млн дан кўпроқ автомобилни қамраб олган. Оқибатда компания ўз автомобилларига синовлар натижаларини кучли пасайтирувчи махсус дастур ўрнатганини тан олган.

Top