Қирғизистонда терактлар амалга оширмоқчи бўлган ИШИД аъзолари қамалди
Қирғизистонда ИШИД террорчилик ташкилотининг уч аъзоси қамалди. Улар мамлакатга терактларни амалга ошириш учун келишган, деб хабар бермоқда 24.kg Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига асосан.
Унинг маълумотларига кўра, Боткен вилоят суди коллегияси мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан ушланган ИШИД аъзоларига нисбатан ҳукм чиқарди.
Халқаро террорчилик ташкилотининг аъзолари мамлакат жиноят кодексининг 6 моддаси бўйича судланди. Улар 12 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиб, барча мол-мулклари мусодара қилинди.
Мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси идоралари томонидан ўтказилган аксилтеррорчилик тадбирларида халқаро террорчилик гуруҳининг Қирғизистон ҳудудидаги қўпорувчилик фаолиятига чек қўйилди. Ушбу гуруҳ таркибига Сурия ва Ироқда жанговар тайёргарликдан ўтган ва Қирғизистонга оддий фуқароларга нисбатан террорчилик хуружларини амалга ошириш мақсадида юборилган шахслар кирган.
Мавзуга оид
01:02
Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди. Эрдўған Қозонга ташрифини якунламоқда
20:55 / 23.10.2024
Анқара яқинидаги ҳарбий заводга ҳужум қилганлар йўқ қилинди
18:50 / 23.10.2024
Туркияда теракт рўй берди
11:38 / 22.10.2024