Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаота шаҳри яқинида самолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор
Бугун, 10 август куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 43 км узоқликдаги Азем аэродроми яқинда Tecnam 2002 ҳаво кемаси қулаб тушган. Маҳаллий вақт билан соат 09:53да қайд этилган кўнгилсиз ҳолат Фуқаро авиация академияси томонидан ўқув-машғулотлари олиб борилаётган пайтида юз берди.
Қозоғистон Республикаси Инвестиция ва ривожланиш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси берган маълумотга кўра, ҳалокат чоғида учувчи инструктор ҳамда курсант вафот этган. Айни пайтда вазирлик ҳузуридаги Транспортда юз берган ҳодисаларни ўрганиш департаменти дастлабки тергов ишларни бошлаган.
Tecnam 2002 ўқув самолётининг ҳалокатига нима сабаб бўлгани расман очиқлангани йўқ.
Мавзуга оид
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026