Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қирғизистонга иккита ҳарбий-транспорт самолётини берди
Россия мудофаа вазирлиги Қирғизистонга иккита Ан-26 ҳарбий-транспорт самолётини беғараз берди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Александр Фомин маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Биз бугун иккита Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти, шунингдек, улардан фойдаланиш учун зарур бўладиган ер усти қурилмаларини топширмоқдамиз», - деган Фомин Россиянинг Қирғизистондаги Кант авиабазасида техникаларни топшириш маросимида.
Мудофаа вазири ўринбосарининг қўшимча қилишича, Россия ҳар доим ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳадаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратади.
«Бизнинг дўстона ва иттифоқчилик муносабатларимиз Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва тинчликнинг гаровидир», - дея таъкидлаб ўтган Фомин.
Аввалроқ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев АҚШ ҳарбий базаси бўлгани учун Қирғизистонга ракета зарбалари билан таҳдид қилишганини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
12:20
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:42
Собиқ разведкачи Россияни узоқ йиллик урушларга тайёрланишга чақирди
08:37
Max мессенджери App Storeʼдан олиб ташланди
20:16 / 03.06.2026