Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ҳаво мудофааси мажмуаларини жойлаштиришни якунлади
Япония тўртта жануби-ғарбий префектура Симанэ, Хиросима, Эхиме ва Коти ҳудудида Patriot PAC-3 ҳаво мудофааси мажмуаларини жойлаштиришни якунлади, деб хабар бермоқда NHK телеканали.
Таъкидланишича, Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари Япон денгизга Aegis кузатув ва қаратиш тизими билан жиҳозланган кемаларни ҳам йўллаган.
Шу билан бирга, телеканалнинг қайд этишича, ҳаво мудофааси мажмуалари КХДР ракеталари парвози траекториясини аниқлаш мақсадида ўрнатилган. Мажмуалардан бири, дастлабки маълумотларга қараганда, ракеталар учиб ўтадиган жойда ўрнатилган.
Япон томонининг бу ҳаракатлари – Пхеньяннинг Гуам оролига қарата ракета учириш ҳақидаги баёнотларига жавобан амалга оширилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ракеталар аввал Япония ҳаво ҳудудидан учиб ўтади.
«Биз аҳолимиз соғлиғи ва уларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш учун керакли барча ишни амалга оширамиз», - дея таъкидлаб ўтди Япония бош вазири Синдзо Абэ.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026