15:42 / 12.08.2017
9199

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Миллий паралимпия ассоциациясига борди

2017 йил 12 август куни Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вон Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясида меҳмон бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 

Ташриф чоғида Чо Чунг Вон Ассоциациянинг янги биноси ва спорт иншоотлари (спорт заллари, футбол майдони, сув ҳавзаси) билан танишди ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси пара-таэквандо спортчилари билан учрашув ўтказди. 

Учрашув якунида Чо Чунг Вон Ассоциация музейида жойлашган экспонатлар билан танишди ҳамда меҳмонлар дафтарига ўзининг таассуротлари ва тилакларини ёзиб қолдирди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Таэквондо (WTF) Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раҳбарлари иштирок этдилар.

 

Top