Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев таэквондо бўйича қора камар олди ва тахтани синдирди
Қозоғистон президенти совғани олганидан сўнг, махсус тахтани бир зарбада синдиришга муваффақ бўлди.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунгвон Чоу Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга ушбу спорт турининг олий мукофоти - тўққизинчи «дан» қора камарини топширди, деб хабар берди Оқўрда.
Тўқаев Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбарининг илтимосига биноан машғулот тахтасига дастхат ёзиб қолдирди, сўнгра уни бир зарбада синдирди.
«Мен бунга муносиб эмасман, чунки таэквондо билан шуғулланмайман. Совғангизни бироз бўлса-да оқлаш учун энди ҳар куни эрталаб бир-икки машқ қилишимга тўғри келади», деб ҳазиллашди Тўқаев Оқўрдада Чоу билан бўлиб ўтган учрашувда.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026