Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролик уруши давом этаётган Яман 30 мингдан ортиқ африкалик қочқинни қабул қилди
Фото: Anadolu
Яманга 2017 йилнинг бошидан бери 30 мингдан ортиқ африкалик қочқин келди. Бу ҳақда БМТ Бош комиссарининг қочқинлар иши бўйича Бошқармаси ҳисоботида айтилади.
Мамлакатда рўй бераётган фуқаролик урушига қарамай, Африкадан кўплаб қочқинлар айнан шу давлатга келмоқда. Яманга ўтган йилда денгиз йўли орқали 117 мингдан ортиқ қочқин келган.
Яманда 2014 йилдан бери қуролли можаро давом этмоқда. Унда бир томондан “Ансаруллоҳ” шиалар ҳаракати исёнчилари ва Яманнинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Али Абдуллоҳ Солиҳнинг тарафдорлари, бошқа томондан эса – президент Абдураббо Мансур Ҳодийга ишонч билдирган ҳукумат қўшинлари иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 06.01.2026
Ҳусийлар, Саудия ва БАА учбурчаги: Яманда нималар бўляпти?
18:01 / 30.12.2025
Саудия Яманга зарба берди. Нишон – айирмачи гуруҳларни қўллаш учун БААдан юборилган қуроллар бўлган
14:40 / 11.09.2025
Исроил Сано шаҳрига зарба берди: 35 киши ҳалок бўлди
14:39 / 09.09.2025