Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Украинага қайтса, паспорти олиб қўйилишига ваъда берилди
Украина давлат чегара хизматида Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украинага қайтса, у билан нима қилишлари айтилди. Хизмат раҳбари ёрдамчиси Олег Слободяннинг айтишича, аввалроқ фуқароликдан маҳрум қилинган Саакашвили Украина ҳудудига киришга уринса, унда чегара хизмати ходимлари ундан Украина паспортини олиб қўйишади, чунки бу ҳужжат эндиликда қонуний кучга эга эмас.
“Агар паспорти амал қилмайдиган фуқаро Украина чегарасида пайдо бўлса, қонунга кўра биз ундан бу паспортни олиб қўйишимиз керак ва тегишли равишда, бу фуқаро Украина ҳудудига киритилмайди”, деб айтган Слободян Украина ОАВга.
Июль охирида Украина президенти Пётр Порошенко ўз фармони билан Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум қилганди. Бироқ Саакашвили ўзини «украиналик деб ҳис қилиши” сабабли барибир Украинага қайтишини айтган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Залужний Зеленскийга сайловда қатнашмоқчилигини айтди
16:47 / 02.07.2026
Россия Киевга вайронкор зарбалар йўллади – суратлар
11:21 / 02.07.2026
CSIS: Россия ҳар ой 30 мингдан ортиқ ҳарбийдан айрилмоқда
20:18 / 01.07.2026