Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда теракт, 25 киши ҳалок бўлди
Суриянинг Дера вилоятида “Ислом армияси” гуруҳининг машғулот лагерида юз берган теракт натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ инсон жароҳатланди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги маҳаллий фаол Абу Ал-Мусонна Ал-Холидийга асосан хабар берган.
«Худкуш террорчи лагерь ётоқхонасида портловчи қурилмани ишга келтирган. Фикримизча, теракт ортида ИШИД турибди», - деган Ал-Холидий.
Унинг сўзларига кўра, машғулот лагерига фақатгина гуруҳ аъзолари кириши мумкин.
«Афтидан, худкуш лагерь ҳудудига ошиб кириб, ўзини худди гуруҳ аъзоси сифатида тутиб, ётоқхонага кириб борган», - деган фаол.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026