Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб давлатлари Қатардаги АҚШ компанияларининг манфаатлари поймол этилмаслигига ваъда бердилар
Қатарга бойкот эълон қилган 4 араб давлати АҚШга Доҳа билан бизнес олиб борадиган АҚШ компаниялари манфаатлари поймол этилмаслигини айтдилар. Бу ҳақда вазиятдан хабардор 4 та манбага иқтисоб қелтирган ҳолда “Рейтер” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, 4 араб давлати июлда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсонга улар билан ҳам, Доҳа билан ҳам бизнес олиб борадиган АҚШ компаниялари манфаатлари Қатарнинг бойкот қилиниши доирасида поймол этилмаслиги айтилган мактуб жўнатишган. Агентликка Европа Иттифоқининг БААдаги делегацияси айтишича, ЕИ ҳам Абу-Дабидан шунга ўхшаш “оғзаки ваъдалар” олган.
Мактубда айтилишича, 4 араб давлати АҚШ компаниялари билан алоқаларни қадрлашлари ва уларни қўллаб-қувватлашлари ҳамда Қатарнинг бойкот қилиниши бу алоқаларга таъсир қилмаслигини айтганлар. Манбалардан бирининг айтишича, АҚШ компанияси Қатар атрофидаги инқироз сабабли ноқулай шароитларга қўйилган бирорта ҳолат юз бергани ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
АҚШнинг Абу-Дабидаги элчихонаси ҳам, араб давлатлари вакиллари ҳам бу маълумотга изоҳ беришмаган.
Мавзуга оид
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026