КХДР АҚШ билан қамоқда сақланаётган америкаликларни муҳокама этишдан бош тортди
КХДР ТИВнинг маълум қилишича, айни дамда Шимолий Кореяда қўлга олинган америкаликлар масаласини муҳокама этиш учун “қулай вақт эмас”, сабаби икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашган. Бу ҳақда Reuters Шимолий Корея Марказий телеграф агентлигига асосан хабар берди.
Шу тариқа мамлакат ТИВ расмий вакили ОАВдаги хабарларга изоҳ берган. Уларда айтилишича, АҚШ норасмий каналлар орқали шимолий кореялик дипломатлар билан Пхеньянда ушлаб турилган америкаликларни озод этиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, КХДР ҳукумати айни дамда АҚШнинг уч фуқаросини қамоқда сақлаб турибди.
Аввалроқ канадалик пастор Шимолий Кореядаги 2 йиллик маҳбусликдан кейин уйига қайтгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
01:15
АҚШ тез орада Хитойдаги сунъий интеллект технологияларига инвестиция киритишни чеклайди
11:20 / 21.10.2024
АҚШ Исроилнинг Эронга зарбага тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот сизиб чиққанини текширмоқда
09:40 / 21.10.2024
Киев иттифоқчилари КХДР ҳарбийлари РФда экани ҳақидаги хабарларга баҳо берди
18:45 / 20.10.2024