Фан-техника | 22:05 / 15.08.2017
6221
1 дақиқада ўқилади

Microsoft онкоташхис усулларини ривожлантирмоқда

Microsoft корпорацияси InnerEye лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳа доирасида ўтказилган тадқиқотлар онкологик касалликлар ташхисини осонлаштириш ва саратон ривожланишини олдини олишга йўналтирилган. Microsoft Research бўлими мутахассисларининг мақсади — компьютер томографияси ёрдамида олинган суратларнинг янада аниқ талқини. Корпорация сайтида шу ҳақида хабар берилди. 

Турли органларнинг юзлаб суратларини автоматик равишда қайта ишловчи ва дарҳол унинг 3D моделларини яратувчи янги комплекс тиббиёт ходимларининг ишини енгиллаштиради ва зарарли ўсимталарни ҳатто микроскопик ҳажмиданоқ аниқлашга ёрдам беради. Бир бемор билан ишлаш жараёни атиги 30 сония вақт олади. 

Тизим Microsoft Kinect датчикларини қўллайди ва тасвирларни мустақил равишда аниқлайди. Шифокор-онколог натижаларни кўриб чиқиши ва зарурат туғилганда уларга тузатиш киритиши мумкин. Бу материалларда тизим янги алгоритм томонидан ўрганилади ва мунтазам равишда такомиллашиб боради, шунда автоматик натижа янада аниқлашади. 

Мавзуга оид