Жаҳон | 08:29 / 15.08.2017
8878
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари: КХДРнинг АҚШга зарбаси ҳарбий ҳаракатларга олиб келади

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, Шимолий Кореянинг Қўшма Штатлар ҳудудига ракета зарбаси кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Агарда улар АҚШга зарба берса, бу жуда тезлик билан ҳарбий ҳаракатларга олиб келади», - деган Пентагон раҳбари.

Мэттиснинг сўзларига кўра, Вашингтон шимолий кореяликлар ракетаси Гуамга йўналтирилса, буни дарҳол билишга қодир.

Аввалроқ ОАВ КХДР ракеталари учун двигателлар Украинадан олинган бўлиши мумкин экани ҳақида хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид