Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёш спортчилар халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди
5-13 август кунлари Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳрида ўтказилган "Школьник Казакстана" Халқаро турнирида 134 нафар спортчи иштирок этиб, жами 18 та жамоа баҳс юритди. Спортчилар қаторида Ўзбекистон вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этишди.
Шу тариқа Халқаро кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақанинг бешинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этиб, 64 км. масофага шоссе бўйича Раҳимбоев Беҳзодбек (Хоразм) 3-ўринни эгаллади.
Кун.uz манбасининг хабар беришича, ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашган. Яккалик пойгаларида умумҳисобда энг яхши ўзбек спортчилари Б.Раҳимбоев (4-ўрин), Д.Забиров (5-ўрин), Н.Стенковой (7-ўрин), А.Ўктамов (12-ўрин) ҳамда Б.Исматов (19-ўрин)га сазовор бўлишди.






Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026