Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти: «Исталган йўл билан урушнинг олдини оламиз»
Корея ярим оролидаги ҳарбий ҳаракатлар Сеулнинг розилигисиз амалга ошиши мумкин эмас, дея маълум қилди Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.
«Ҳукумат исталган йўл билан урушнинг олдини олади. Биз Шимолий Корея ядро муаммосини тинч йўл билан ҳал қилишимиз лозим ҳамда бунга муваффақиятсизликлар боғлиқ бўлиши керак эмас», - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Корея ярим оролидаги ҳарбий ҳаракатлар бўйича қарор фақатгина Корея Республикаси томонидан қабул қилиниши мумкин ва ҳеч ким буни уларнинг розилигисиз қила олмайди.
Шу билан бирга, Мун Чжэ Иннинг таъкидлашича, Сеул «мулоқот учун эшикларни очиқ қолдирмоқда». Президент ҳукумати КХДР ядро муаммосига тинч йўл билан ечим топиш учун дипломатик саъй-ҳаракатлар кўрсатишига ишонч билдирди.
Аввалроқ Пентагон раҳбари КХДРнинг АҚШга зарбаси ҳарбий ҳаракатларга олиб келиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:35
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026