Жаҳон | 19:15 / 16.08.2017
6806
2 дақиқада ўқилади

АҚШ миллий разведкаси Трампнинг Хитой ва Россия билан молиявий алоқаларини текшириши мумкин

АҚШда президент Дональд Трамп ва унинг оиласининг хорижий давлатлар билан эҳтимолий коррупцион ўзаро алоқалари ҳолатларини ўрганиб чиқиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди RT конгрессга киритилган “2017 йилдаги рус разведка хизматлари томонидан сотиб олишга оид ҳаракатлар билан кураш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига асосан.

Аниқлик киритилишича, вакиллар палатасининг демократлар партиясидан аъзоси Жимми Гомес томонидан тайёрланган ҳужжат, Трампнинг бошқа давлатлар, хусусан, Россия, Хитой ва Саудия Арабистони билан “алоқаларини” текширишни назарда тутади.

Суриштирув ишларини эса АҚШ миллий разведкаси ўтказиши мумкин.

“Разведка маълумотлари олинганидан сўнг 30 кун ичида миллий разведка директори хорижий давлатнинг маълум бир шахсга унинг молиявий манфаатлари орқали таъсир кўрсатиш ҳаракати ҳақиқатдан ҳам бўлганини аниқлайди”, - дейилади қонун лойиҳасида.

Миллий разведка конгресснинг тегишли қўмиталарига натижалар ҳақида ҳисобот беради.

Конгрессдагиларнинг таклифига кўра, Трампга бошқа давлатлар 2017 йилнинг 19 январидан тегишли қонун кучга киргунга қадар таъсир кўрсатишга ҳаракат қилганини аниқлаш лозим.

Мавзуга оид